Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Хавьер Занетти футболчилик фаолиятини якунламоқда

Баҳо:
+ | -

"Интер" клуби сардори Хавьер Занетти футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

"Футболдан кетиш пайти келганини ҳис қиляпман. Футбол менга кўп нарса берди ва мен футболнинг ҳар бир дақиқасидан роҳат олдим. Ҳозир эса 40 ёшда фаолиятимни якунлаш бебаҳо нарса эканини тушундим. Бу мен учун улкан аҳамиятга эга ва бу ҳақиқатан ҳам қулай фурсат. Мен оғир жароҳатдан кейин майдонга қайтдим ва рақобатбардош футболчи бўлишни жуда ҳам хоҳладим. Лекин бунга эриша олмадим.

Футболсиз яшашдан қўрқаманми? Йўқ, қўрқувни ҳис қилмаяпман. Айрим нарсаларни — футболга мутаассибликни, кийиниш хонасидаги ҳолатларни, мусобақа кайфиятини соғинаман. Бўш вақтида нима билан шуғулланишни билмайдиганлар қўрқса керак. Менда эса бу борада муаммо йўқ. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади, аммо мен клубда қолмоқчиман. Бошқа йўналишда "Интер"га хизмат қилмоқчиман.

Қайси ўйинларни бошқатдан ўйнашни истаган бўлардим? Биринчидан, 2000 йилги ЕЧЛ финалидаги ҳиссиётларни яна бошдан ўтказишни истардим. Ўшанда биз "Бавария"ни мағлуб этгандик. Шунингдек, ЖЧда Швеция терма жамоасига қарши ўйинни бошқатдан ўтказишни истардим. Бу жамоага ютқазгандик", - дейди Занетти.

Хавьер Занетти "Интер" сафида 19 мавсум давомида ўйнади. Бу вақт давомида 40 ёшли футболчи 5 марта Италия чемпионлигини қўлга киритди, 4 марта Италия кубоги соҳибига айланди, шунингдек, 4 марта Италия Суперкубоги, 1 марта УЕФА кубоги, 1 марта Чемпионлар лигаси ва 1 марта клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиқди.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 22:20, 06.05.2014.
Ўқилди: 2897 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.