Каталонияликлар билан "Сельта" устози Луис Энрикенинг музокаралари муттахассиснинг "Барселона"ни бошқаришга рози бўлиши билан тугади.
"Кўк-анорранглилар" 43 ёшли мутахассисга 1+1 кўринишидаги икки йиллик шартнома таклиф қилмоқдалар, дея хабар беради Cuatro.
Аввалроқ, "Сельта" клуби Энрикенинг "Барса"га ўтишига қаршилик қилмаслиги хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Энрике каталонияликларнинг ёшлар жамоасида ишлаган, ундан сўнг "Рома"га кетган эди.