"Арсенал"нинг Франциялик устози Арсен Венгернинг сўзларига қараганда 2012 йилнинг ёзида клуб "Лилль" яримҳимоячиси Эден Азарни сотиб олган бўлиши мумкин эди.
"Ҳа, биз Азарни сотиб олмоқчи эдик. Унинг агенти менинг уйимда меҳмон бўлган ва биз музокара олиб борган эдик. Аммо ҳаммасига молиявий тўсиқ йўл қўймади. Биз шунчаки "Челси"дан ортиқ пул бера олмас эдик", - дейди Венгер.