Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг ярим финалига чиқди. Жамоамиз Вьетнамда ўтаётган мусобақанинг чорак финалида Ливан устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Жамоалар ўйин бошидаги бир неча дақиқалик "разведка"дан кейин очиқ ўйинга киришиб кетишди. Аҳмедов шогирдлари бир нечта имкониятлардан фойдалана олишмади. Ҳисобни эса 10-дақиқада очишга муваффақ бўлишди. Андрей Шлёма томонидан киритилган гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Иккинчи бўлимда эса терма жамоамиз икки марта голлар сериясини амалга оширди ва ўйин тақдирини ҳал қилиб қўя қолди. Аввалига 25 ва 26-дақиқаларда Раҳматов ва Тожибоев, 30-32-дақиқалар оралиғида эса Абдумавлонов, Юнусов ва яна Раҳматов жами 5та гол уриб, ҳисобни 6:0га келтириб қўйишди.
Ўйиннинг бу тарзда ўзгариб кетишини кутмаган ливанликлар довдираб қолишди ва ўйиннинг сўнгги дақиқаларига келиб бироз ўзларига келишди. Учрашув тугашига 2 дақиқа қолганида улар 2та гол ура олишди. Якуний ҳисоб — 6:2.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатининг ярим финалида Эрон билан баҳс олиб боради. Форслар чорак финалда Вьетнамни 15:4 ҳисобида мағлуб этишди.
Шунингдек, иккинчи ярим финалда Япония ва Кувайт терма жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.
Футзал бўйича Осиё чемпионати, чорак финал
ЎЗБЕКИСТОН - ЛИВАН - 6:2 (1:0)
Голлар: Андрей Шлёма (10), Дилшод Раҳматов (25, 32), Шуҳрат Тожибоев (26), Фарҳод Абдумавлонов (30), Артур Юнусов (31) — Аҳмад Хайр эл-Дине (38), Мустафо Серҳан (40)
Огоҳлантиришлар: Дилшод Раҳматов (20) — Мустафо Серҳан (26)
Ўзбекистон: 1. Рустам Умаров, 2. Умид Холматов, 4.Шуҳрат Тожибоев (с), 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов
Захира: 3. Жавлон Аноров, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Андрей Шлёма, 12.Клим Тюгаев, 13.Даврон Чориев, 14.Аъзам Сайдаҳматов,
Ливан: 16. Ториқ Таббуш, 3.Карим Абу Зайд, 5.Аҳмад Хайр эл-Дине, 9.Муҳаммад Кобейсий, 15. Али Даҳер
Захира: 1.Ҳуссайн Ҳамадан, 2.Қосив Эззеддин, 4.Муҳассад Оссман, 6.Али Рмайтий, 7.Ҳассан Зейтун, 12.Муҳаммад эл-Ҳаж, 13.Бутрос Захиа, 14.Мустафа Серхан