Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Баҳодир Аҳмедов: «Кувайтга қарши учрашув биз учун финал бўлади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов, жамоа Осиё чемпионатининг ярим финалида Эрондан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан фожиа ясаш керак эмаслигини таъкидлаб ўтди. Учрашувдан сўнг, Аҳмедов журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Ушбу саволлар ва терма жамоамизнинг бош мураббийи берган жавоблар қуйида келтирилган.

— Бугунги ўйинга қайдай таъриф бера оласиз?
— Бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлиш жуда аламли. Лекин йигитларнинг ҳеч бирини ёмон ўйинда айблай олмайман. Бугун улар қўлдан келгунча ҳаракат қилишди. Ўйлашимча, нафақат Осиёнинг балким дунёнинг энг кучли терма жамоалари қаторига кирадиган Эронни мусобақада иштирок этаётган ҳеч қайси жамоа  бугун тўхтата олмасди.

— Жамоангизнинг мусобақадаги иштирокидан кўнглиз тўлдими?
— Умуман олганда, биз ёмон натижага эришганимиз йўқ. Осиёда камида тўртликка кирдик. Бундан ташқари бизни Кувайт билан бўлган учрашув кутиб турибди. Биз учун айнан шу баҳс финал даражасидаги ўйин бўлади. Ҳа, хайрон қолманг, гоҳо бази нарсаларга объектив қараш керак. Биз бугун Эронни юта олмасдик, бу нарса биринчи дақиқалардан яққол кўриниб қолди. Шу сабабдан, майдонга кўпроқ ёш ва тажрибасизроқ ўйинчиларни тушириб, уларга жуда катта тажриба мактабини ўтаб берадиган ўйинда синадик. Тўғри, биз 10та гол ўтказиб юборишни хоҳламаган эдик, аммо рақиб ўта кучли ўйин намойиш этди ва буни тан олиш керак. Бундан ташқари, асосий футзалчиларимизни биз Кувайт билан бўладиган ўйинга сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Кувайтни мағлубиятга учратсак, бу бронза медалларидан ташқари, Ўзбекистонга келаси Осиё чемпионатидан олдин жамоаларни саватларга тақсимланаётгани пайтида ҳам жуда катта фойда беради.

— Жамоангиз таркибида ёш футзалчилар кўплигига кўзимиз тушди. Мусобақага ёшлар билан келишдан нима мақсад кўзлаган эдингиз?
— Бу футзалчилар бизнинг келажагимиз. Уларни ҳозирдан бошлаб икки йилдан сўнг бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрлаяпмиз. Айнан ўша мусобақага жиддий тарзда тайёргарлик кўрилиши керак, чунки 2 йилдан сўнг Осиё чемпионатининг ярим финалчилари қаторига кириш ва Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлиш, бизнинг асосий вазифаларимиздан бири.

— Кувайтга қарши қандай тайёргарлик кўрмоқчисиз?
— Эртага машғулот ўтказамиз. Хатоларимизни ўрганиб чиқиб, кейинги ўйинга жиддий эътибор қаратамиз. Биз 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистонга медал билан қайтамиз деб умид қиламан.

— Финалда қайси жамоа ютади деб ўйлайсиз?
— Башорат қилиш мураббийнинг иши эмас. Японияга ҳам, Эронга ҳам финалда омад тилайман. 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 04:51, 09.05.2014.
Ўқилди: 5417 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.