"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти навбатдаги мавсум олдидан янги ўйинчи қўшиб олмаслигини маълум қилди.
"Кимни сотиб олишни хоҳлашим тўғрисидаги саволга жавоб бериш қийин эмас: ҳеч кимни, мен ўз футболчиларимда мамнунман.
Ҳамманинг бир мақсадни кўзлагани ва бирдай ҳаракат қилгани муҳим. Аммо бу осон бўлмаган вазифа. Ғалабани бутун жамоа қўлга киритади, айнан бир киши эмас", - дейди Анчелотти.