Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Хотира муқаддас. Баҳром Вафоев ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бугун “Хотира ва қадрлаш куни”.  “Машъал” ушбу кунда энг аввало Муборак футболи асосчиси Баҳром Вафоевни эсга олади.  34 йиллик умри давомида катта тарихий ишларни амалга оширган Баҳром Вафоев “Машъал” учун асосчи ҳисобланади.

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида футболни ривожлантиришга аввалдан замин бор эди. Миллий чемпионатимизга асос солингунга қадар газчилар шаҳарчасининг «Факел» жамоаси собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигаси, Ўзбекистон касаба-уюшмалари жисмоний тарбия жамоалари Республика биринчилигида қатнашиб келган. Бир сўз билан айтганда, Муборак футболининг ўзига хос тарихи бор эди.

Чўлни ўзлаштириб, шаҳар барпо этишда асосан ёшлар жавлон уришган. 1980 йиллар бошида улғайиб бораётган ёш шаҳарнинг меҳнатсевар ёшлари футбол жамоасини тузиш ташаббуси билан чиқдилар. Муборак технологик транспорт ва махсус техникалар корхонасининг раҳбари Баҳром Вафоевнинг саъй-ҳаракатлари туфайли 1982 йили футбол жамоасига асос солинди. Биринчи мавсумдаёқ катта мақсадларни кўзлаган футболчилар вилоят биринчилигида муваффақият қозониб, Республика биринчилигига йўлланма олишди. Шу йилларда айнан Баҳром Вафоевнинг ташаббуси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Муборак газ ишлаб чиқариш бошқармаси, бошқа хомийлар кўмаги ҳамда ҳашар йўли билан шаҳар марказида стадион қуриб битказилди. Ушбу стадион айни пайтда айнан Баҳром Вафоев хотираси учун унинг номи билан аталади.

1987 йилда 34 ёшни қарши олган Вафоев вафот этди. 

Бугун “Машъал” ПФК раҳбарлари, футболчилари, мураббийлари, мухлислар биргаликда Баҳром Вафоев хотирасини ёдга олишди. Қабрини гулларга буркаб , Қурон тиловат қилинди.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 17:03, 09.05.2014.
Ўқилди: 2995 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.