Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Криштиану Роналду Ла-Лиганинг сўнгги 2 баҳсини ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Реал" футболчиси Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигаси финалида майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда хориж ОАВ асосланиб www.rg.ru сайти хабар тарқатди.

Португалиялик ҳужумчи "Атлетико"га қарши бўладиган ўйингача тикланиши учун Анчелотти уни Ла-Лиганинг сўнгги 2та ўйинида майдонга туширмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану "Вальядолид"га қарши бўлиб ўтган 34-турнинг қолдирилган ўйини 9-дақиқасида жароҳат олганди. У тўқнашув пайтида оқсоқланиб қолди ва унинг ўрнига Альваро Мората туширилди. Мазкур ўйин дуранг билан тугади. Натижада "Реал" чемпионлик учун фақат математик имкониятларга эга холос.

Ўйиндан кейин Анчелотти Роналдунинг сафга қайтиши борасида башоратлар қилмади ва барча ҳафта сўнгида аниқ бўлиши ҳақида фикр билдирди. Мадридликларнинг кеча бўлиб ўтган машғулотида Криштиану Бэйл билан биргаликда индивидуал равишда шуғулланди.

Роналду "Бавария"га қарши ЕЧЛ ярим финал олдидан ҳам шундай ҳолатга тушганди. Ҳужумчи бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди ва кўп вақтини тренажёр залида ўтказди. Сафга қайтган Роналду "Бавария" устидан қозонилган ғалабаларга улкан ҳисса қўшди. У жавоб баҳсида мюнхенликлар дарвозасини икки марта ишғол қилди ва ЕЧЛда бир мавсумда урилган голлар сони бўйича рекордни янгилади.

Манба: www.rg.uz
Киритилди: 20:09, 09.05.2014.
Ўқилди: 5816 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.