Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Леван Гвазава: “Жароҳатлар ортда қолди”

Баҳо:
+ | -

Жамоамизнинг грузиялик легионери Леван Гвазава ниҳоят маълум муддатлик даволанишлардан сўнг яна сафга қайтди.

-Жароҳат ортда қолди ва бир неча кундан бери машғулотларда иштирок этяпман, - деб сўзини бошлади Гвазава. – Футболда жароҳатлардан ҳеч ким кафолатган эмас. Қачон сафдан чиқишингни билмайсан. Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди ва майдонга тушишга тайёрман дея оламан.

- Янги жамоага келиб мавсум бошидаёқ сафдан чиқишингизни ўйламаган бўлсангиз керак?
- Албатта, бундай бўлишини ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Менимча, ҳеч ким бундай бўлишини хоҳламайди. Лекин футболда кутилмаган ҳолатлар доим бўлиб туради.

- Бу жароҳат 2-турда “Пахтакор” билан бўлган ўйинда юз берганмиди?
- Ҳа, ўша учрашувнинг биринчи бўлимда жароҳат олдим. Бу ички жароҳат бўлиб тузалишига бир ойдан ортиқ вақт кетди. Мавсум бошида майдонимизнинг ҳолати яхши эмасди. Балки жароҳат олишимга майдон ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.

- Кейинги турда “Олмалиқ” жамоасига қарши учрашувда майдонга тушишингиз мумкинми?
- Асосий таркибга кимни киритишни ва захирадан қайси футболчиларни майдонга туширишни мураббий ҳал қилади. Агар мураббий менга ишонч билдирда албатта ўйнашга тайёрман. Жароҳат туфайли бир неча учрашувларни ўтказиб юбордим. Шу боис ўзим ҳам футболни анча соғиниб қолдим.

- Жароҳат олиб сафдан чиққанингиздан сўнг кўпчилик сизни ортга қайтиб кетишингизни ўйлаганди.
- Йўқ, уйга бормадим ва Фарғонада қолиб даволандим. Шунингдек, жамоа билан бирга бўлдим.

- “Нефтчи” мавсумни жуда муваффақиятсиз бошлади. Моҳир легионер сифатида бу омадсизликни қандай изоҳлайсиз?
- Биласизми, бу йил “Нефтчи” таркиби янгитдан тузилди. Деярли барча чизиқларга янги ўйинчилар таклиф этилди. Шунинг учун дастлабки ўйинларда тушунмовчиликлар юз бериши аниқ эди. Жамоа кўрсатаётган ўйин ёмон эмас. Фақат натижа кўнгилдагидек бўлмаяпти. Ўйлайманки, бу вақтинчалик ҳолат ва албатта биз учун ёруғ кунларда ҳам келади. Қолаверса, олдинда ҳали ўйинлар кўп.

- Балки таркиб тузишда хатога йўл қўйилгандир. Футболчиларнинг савиясини қандай баҳолайсиз?
- Жамоага яхши ижрочилар жалб этилган деб айта оламан. Уларнинг барчаси яхши савиядаги футболчилардир. Фақат жамоавий ўйин кўрсатиб, бир-бирига киришиб кетиши қийин кечмоқда холос.

- Мана 7 тур ўтибдики жамоангиз ҳали бирор марта ютгани йўқ. Мухлислар эса дастлабки ғалабани кутишмоқда. Буни ҳам тўғри тушуниш керак. Биринчи ғалабага оз қолди деб айта оласизми?
- Қайсидир ўйинларда бизга омад ҳам етишмаганини айтиб ўтишим керак. Тўғри, мухлисларга ҳамиша ғалаба ёқади ва буни айни пайтда яхши ҳис қилиб турибмиз. Аммо футболда олдиндан ҳеч нимани айтиб бўлмайди. Майдон текис, тўп думалоқ деб бежизга айтишмайди. “Нефтчи” барча учрашувларда майдонга фақат ғалабани ўйлаб тушмоқда. Бироқ керакли очколарни қўлга кирита олмаяпмиз. Энди “Олмалиқ”қа қарши учрашувда ишқибозларга ғалаба тақдим этишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

- Бир тарафдан омадсиз старт, иккинчи томондан сиз ҳам жароҳат олиб бир нечта ўйинларни ўтказиб юбордингиз. Ваҳоланки, сиздан кўп нарса кутишганди...
- Кетма-кет мағлубиятлар футболчиларга руҳан ўз таъсирини ўтказмай қўймади. Айни дамда шуни ҳам енгиб ўта олмаётган бўлишимиз мумкин. Албатта, мен ҳам қийин вазиятда жамоамга ёрдам беришни хоҳлагандим. Лекин бундай бўлмаганидан афсусдаман. Тўғри, бундан энди фойда йўқ ва ҳаммаси ўтиб бўлди. Энди қолган учрашувларда ижобий натижалар кўрсатишга ҳаракат қилишимиз керак.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 01:22, 10.05.2014.
Ўқилди: 3589 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик