"Сельта" бош мураббийи Луис Энрике ўзининг "Барселона" спорт директори Андони Субисаретта билан музокараси ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Субисаретта билан учрашув? Дам олиш куни, ўз уйимда хоҳлаган ишимни бажаришим мумкин. Бундай нарсаларни ҳеч қачон муҳокама қилмайман.
Мавсум якунлангач, мен шартнома шартларини айтаман ("Сельта" билан). Уни кўрсатишим ҳам мумкин - яширадиган нарсам йўқ", - дейди Энрике.
Аввалроқ, 43 ёшли мутахассис "Барселона" билан 1+1 кўринишдаги шартномага рози бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.