"Монако" клуби "Ювентус" бош мураббийи Антонио Контенинг хизматларига қизиқишда давом этмоқда.
Князлик кулбининг хўжайини Дмитрий Риболовлев 44 ёшли мутахассисга қулай шартнома таклиф қилмоқда. Унга кўра, Конте йилига 8 миллион евро ишлаб топади ва таркибни кучайтириш учун катта миқдордаги маблағга эга бўлади.
Таъкидланмоқдаки, Антонио Контенинг "Ювентус" президенти Андреа Аньелли билан шартноманинг узайтирилиши учун белгиланган учрашуви ҳали бўлиб ўтмади.
Аввалроқ, "Монако"нинг ҳозирги устози Клаудио Рнаьери мавсум тугагач истеъфога чиқарилиши ва унга 1,5 миллион евро компенсация тўланиши хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, бу вазифага яна бир номзод - "Бенфика бош мураббийи Жорже Жезуш ҳам кўрилаётгани ҳабар қилинган эди.