Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Бунёдкор» «Қирол Фаҳд»да машғулот ўтказди. ВИДЕО

Баҳо:
+ | -

Ар-Риёдга 12 май куни тушликдан сўнг етиб келган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси маҳаллий вақт билан кеч соат 21:00да Саудия Арабистонидаги энг улкан арена – “Қирол Фаҳд” халқаро стадионида ўзининг илк машғулотини ўтказди.

Роппа-роса бир соат давом этган машғулот жараёнида Саудия Арабистонига олиб келинган барча 18 нафар футболчи иштирок этди. Таркибда йўқотишлар йўқ, футболчиларнинг кайфияти жанговор руҳда.

Аслини олганда, Осиё Чемпионлар лигаси регламентига кўра, “Бунёдкор” ушбу стадионда 13 март куни ўзининг ўйинолди расмий машғулотини ўтказиши керак эди. Бироқ расмий машғулот ўтадиган пайтда ушбу стадион Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувлари доирасидаги “Ал-Шабаб” – “Ал-Иттиҳод” баҳсига мезбонлик қилаётган бўлади. “Қирол Фаҳд” халқаро стадиони “Ал-Ҳилол”, “Ал-Шабаб” ва “Ал-Наср” клубларининг уй аренаси ҳисобланади. Шу боисдан ҳам “Бунёдкор” ушбу арена чимларини 12 май санасида синаб кўрди. Энди “Бунёдкор”нинг эртанги тайёргарлиги бошқа майдонда ўтади.

Футболчилар машғулот жараёнида мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатма ва юкламаларни тўлиқ бажаришди. Уларнинг ҳозирги ҳолати юқори савияда, кайфиятлари эса жанговор руҳда эканлигини шундоққина кўриниб турарди.

Ўйлаймизки, “Бунёдкор” 14 май оқшомида “Ал-Ҳилол” билан баҳсда ўзи учун керакли бўлган ижобий натижани қайд этиб, ўзбекистонлик футбол мухлисларига олам-олам қувонч улашади.

Қуйидаги ҳавола орқали “Бунёдкор”нинг “Қирол Фаҳд” халқаро стадионидаги машғулоти видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 07:50, 13.05.2014.
Ўқилди: 4800 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик