Португалия терма жамоаси бош мураббийи Паулу Бенту Криштиану Роналдунинг жаҳон чемпионатига жуда яхши спорт формасида боришини таъкидлади.
«Аввало унинг қандай ҳолатда терма жамоага етиб келишини кутишимиз керак. Кейин Криштианунинг жаҳон чемпионатига юқори формада бориши учун қўлимиздан келган ишни қиламиз.
Мен «Реал»дагилардан Роналдуга дам беришларини сўраганим йўқ. Бу клубнинг шахсий иши. Менга қолса, футболчи кўпроқ майдонда ҳаракат қилиши керак»,- дейди мураббий.