Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўзбек клублари учун ОЧЛ якунланди

Баҳо:
+1 | -

"Бунёдкор" ОЧЛ нимчорак финал босқичининг дастлабки ўйинида қулай имкониятлардан фойдалана олмаган бўлса-да, майдонда устундек кўринганди. Аммо бу таассурот алдамчи бўлиб чиқди. Сами ал-Жабр Тошкентдаги ўйинда атайлаб ҳимоявий тактика танлаган экан. "Ар-Риёддаги жавоб ўйинида эса "Ал-Ҳилол" жамоамизни ҳар томонлама тор-мор этди.

Биринчи ўйиндаги мағлубият боис Волков таваккал қилишга мажбур эди. "Қалдирғочлар"нинг дастлабки вазиятлардаги босимини қайтариш ар-риёдликларга муаммо туғдирмади. Бу ўйин битта голгача давом этиши олдиндан маълум эди. Биринчи голни тошкентликлар уришса, шундан кейин ўйинни қўшимча бўлимларгача чўзиш мумкин эди. Бахтга қарши "Ҳилол" ўйиннинг 20-дақиқасида аввалдан пишитиб қўйган "учбурчак" комбинациясини голга айлантирди.

Биринчи бўлим охирига қадар жамоамиз ҳисобни тенглаштириш учун ўйнашди. Аммо иккинчи бўлим бошида "Ҳилол" томонидан киритилган иккинчи гол ҳамма масаласни ҳал қилиб қўйди. Орадан 10 дақиқа ўтиб учинчи тўп Тўраев дарвозасидан жой олди.

Учинчи гол "Бунёдкор" футболчиларининг руҳиятини тушириб юборди. Улар жон-жаҳд билан ўйнамай қўйишди. Натижада саудияликлар яна бир неча марта гол уриш учун имкониятларга эга бўлишди, аммо ё гол уришни исташмади, ёки омад биз томонда бўлди.

Кучсизланган "Бунёдкор" шундоқ ҳам ОЧЛнинг ушбу мавсумида ўз имкониятларидан бир бош баланд сакради. Натижада ОФК коэффициентлар жадвалининг Ғарб минтақасида 3-ўринга мустаҳкам жойлашиб олдик.

Шу тариқа, ўзбек клублари учун ОЧЛ навбатдаги мавсуми баҳордаёқ якунига етмоқда.

ОЧЛ, Нимчорак финал, жавоб ўйини
"АЛ-ҲИЛОЛ" - "БУНЁДКОР" - 3:0 (1:0)
Голлар: Ёсир ал-Қаҳтоний (20), Носир аш-Шамроний (48), Салим Давсарий (58)
Огоҳлантиришлар: Кастильо (43) — Жавлон Иброҳимов (23),
"Ал-Ҳилол": Муҳаммад ад-Досарий, Абдуллоҳ Зори ад-Досарий, Муҳаммад ал-Шлҳуб (Холид Каъбий 84), Ёсир ал-Шаҳроний, Кастильо, Носир аш-Шамроний, Квак Тэ Хви, Дигао, Сауд Харирий, Абдуллоҳ Муҳаммад ад-Досарий, Салим Муҳаммад ал-Досари, Ёсир ал-Қаҳтоний (Тиаго Невес 65).
"Бунёдкор": Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Дилшод Жўраев (Сардор Собирхўжаев 53), Анвар Ғофуров (Алибобо Раҳматуллаев 53), Жавлон Иброҳимов, Сергей Симоненко, Сардор Рашидов (Баҳодир Пардаев 57), Олег Зотеев, Олександр Пишур, Воҳид Шодиев.
Биринчи ўйин - 1:0.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:52, 15.05.2014.
Ўқилди: 10493 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.