"Пахтакор" жамоаси кетма-кет иккинчи ўйинда Олий лига баҳсларида очко йўқотмоқда. Бу сафар "Бухоро" тошкентликларни икки очкодан маҳрум қилди.
Самвел Бабаян шогирдлари 90 дақиқа давомида мезбонлар дарвозасига йўл топа олишмади. Мухлислар билан тўла стадион қўллаб-қувватлаши остида ўйнаган бухороликлар ҳимояда яхши ҳаракат қилишди. Андрей Корнейчук ҳам жамоасини бир нечта вазиятларда голдан қутқарди.
Ушбу дурангдан кейин "Пахтакор" очколари сони 20тага етди. Энди улар "Локомотив" ва "Бунёдкор"дан 5 очко олдинда боришмоқда. Бу жамоалар 8-турда ғалаба қозониб, "Пахтакор" билан орадаги фарқни 2 очкогача қисқартириш имкониятига эгалар.
"Бухоро" эса "Бунёдкор"дан кейин "Пахтакор" билан ҳам дурангни қўлга кирита олди.
ОЛИЙ ЛИГА, 8-ТУР
"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 0:0 (2-бўлим)
Огоҳлантиришлар: Квесиешвили (27), Нодир Жўраев (68) — Кримец (31), Камолиддин Тожиев (67)
"Бухоро": Корнейчук, Раимқулов, Пламадела, Вуйович, Асадов (Ильин 86), Бобоқулов, Асланов, Убайдуллаев (Ваҳобов 80), Жўраев, Нурбоев.
"Пахтакор": Лобанов, Кримец, Миладинович, Махарадзе, Каримов (Солиев 81), Искандеров, Сергеев, К.Тожиев, Мерзляков, Ҳошимов, Андреев (Козак 64).