«Сельта» бош мураббийи Луис Энрике бугун махсус матбуот анжумани ўтказади. Бу ҳақда sport.es хабар бермоқда.
Унда мураббий келажаги ҳақидаги саволларга жавоб қайтаради. Хабарингиз бор, Луис Энрике «Барселона»ни бошқаришга яқин турибди. Матбуот анжуманида «Сельта» президенти Карлос Моуриньо ҳам қатнашади.