Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Мурод Исмоилов: «Биринчи голдан кейин йигитлар руҳан ғалати ҳолатга тушиб қолишди»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Олмалиқ” баҳсидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар мураббийи Игорь Шквирин биринчи бўлиб иштирок этиши лозим эди. Бироқ олмалиқликлар устози номаълум сабабга кўра, манбуот анжуманига кирмай ПФЛ қоидасини бузди. Шундан сўнг “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Муроджон Исмоилов журналистлар ҳузурига ажойиб кайфиятда кириб келди ва барчани ғалаба билан табриклаб ўйин хусусидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

— “Олмалиқ” жуда яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. “Олмалиқ” жамоасида мамлакатимизнинг машҳур мутахассиларидан бири бўлган Игорь Шквирин фаолият кўрсатмоқда. Бу клубни яхши биламиз, улар доимо Ўзбекистоннинг гранд жамоаларига қаттиқ қаршилик кўрсатади. Умумий қилиб айтганда, Олмалиқ шаҳрида яхши жамоа шаклланган.

Энди бугунги ўйинга келадиган бўлсак, тўғриси бизда орқага йўл йўқ эди. Ўйиндан олдин “Олмалиқ”нинг ўйинлари туширилган видео диксларни Фарғона янги келган мутахассислар Сергей Лебедов ва Андрей Фёдоров билан яхшилаб кузатиб, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Бугун ҳаво иссиқ бўлди. Лекин йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Жуда ҳам чиройли ўйин бўлмаган бўлса-да, биз учун муҳим бўлган зафарга эришдик. Аста-секинлик билан  яхши ҳолатга кириб боряпмиз. Ўйлайманки, бундан кейин йигитлар ушбу муваффақиятдан руҳланиб бизни, клуб раҳбарлари ва аввало ўзларини хурсанд қиладиган ғалабаларни қўлга киритишади.

— Мурод ака, биринчи голдан сўнг “Нефтчи”нинг ўйинида пасайиш кузатилди. Бу ҳақида нима дейсиз ?
— Футболчиларни тушунишиз керак. Мана 7 турдан бери биз ғалаба нималигини билмай келяпмиз. Шунинг учун ҳисобда олдинда бораётганимизда ўзимизга ишонмадикми, билмадим, бир ғалати ҳолат бўлди. Худди ҳамма тўхтаб қолгандек. Яққол айтишим мумкин, бу ерда жисмоний ҳолат эмас. Балки руҳан йигитлар тушунарсиз вазиятга тушиб қолишди.

— Клубда руҳшунос борми?
— Ҳозирча йўқ. Аммо бу масалада Тоҳир ака изланиш олиб боряптилар. Яқин кунларда биронта руҳшунос топсалар керак. Ҳозир биласизми, бу масала борган сари замонавий футболнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Мисол қилиб айтсам, мана икки кун олдин учиб юрган футболчилар ўйинга чиқиб оёғи ишламай қоляпти. Мана буни Отабек Зокировда ҳам сездим. Ҳатто ўзимда ҳам бўлган бунақа ҳолат. Баъзи бир футболчилар 15-20 дақиқа бундай вазиятдан чиқиб кетади. Аммо у чиқиб кета олмади. Бу бўладиган ҳолат. Уни сўкмаймиз, айбламаймиз. Яна имконият беришда давом этамиз.
“Рухсор” ТРК спорт мухбири Ҳожиакбар Жабборов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:52, 16.05.2014.
Ўқилди: 6517 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.