Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ёш «қалдирғочлар» халқаро турнирларда ғолиб чиқишди

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” клуби ўз футбол мактабини янада ривожлантириш учун халқаро алоқаларга эътиборини кучайтирмоқда. Натижада турли ёшлардаги ёш футболчилар кўплаб ҳорижий мусобақаларда иштирок этишмоқда. Ўтган йили жами 5 та жамоамиз халқаро мусобақалар иштирокчисига айланган бўлса, бу йил дастлабки 5 ой ичида бу кўрсаткич ортда қолиб улгурди. Бундай мусобақаларда қатнашишдан асосий мақсад, мураббийлар бошқа мамлакатларда турли ёшларда футбол тенденциясининг қай тарзда ривожланаётгани билан бевосита танишиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, ёш футболчилар учун хар бир халқаро турнир ўзига хос имтиҳондир. Шу боис ҳам, зеро ёш жамоаларимиз олдига нима бўлишидан қатъий назар, турнир ғолиби бўлиб қайтиш каби қатъий вазифа қўйилмаётган бўлса ҳам, халқаро мусобақалардан ёруғ юз билан қайтиш ёқимлидир.  

Куни кеча бир йўла икки жамоамиз халқаро мусобақалардан ғолиб сифатида қайтишди. 1998 йилда таваллуд топган ўсмирларимиз Қозоғистоннинг Ақтау (Оқ тоғ) шаҳрида ташкил этилган, “Каспий” ФК собиқ бош мураббийи Келжанов хотирасига бағишланган турнирда иштирок этишди. Мусобақада вакилларимиздан ташқари Россиядан Канаплева номли академия (Тольятти) ва “Анжи” (Махачқалъа), шунингдек Қозоғистоннинг “Каспий-98” (Ақтау), “Ордабаси” (Шимкент) ҳамда Каспий вилояти терма жамоалари иштирок этишди.

Мураббий Николай Цуркан (ёрдамчилари Бахтиёр Дадаматов ва Равиль Бекчинтаев) шогирдлари қайд этган натижалар қуйидагича бўлди:
“Анжи” – 4:0 (Жумаев – 2 та, Икромов, Йўлдошев).
“Ордабаси” – 3:0 (Рашидов, Икромов, Мансуров).
Канаплева номли академия – 0:0.
“Каспий-98” – 0:0.

Каспий вилояти терма жамоаси – 4:0 (Эшқувватов ва Жумаев – 2 тадан).
Мусобақада шунингдек “Энг яхши дарвозабон” соврини Акром Хўжаевга, “Энг яхши тўпурар” соврини эса Маъруф Жумаевга насиб этди.

10 ёшли “қалдирғочларимиз” эса Сочи сафаридан бош соврин билан қайтишди. Россиянинг ушбу шаҳрида “Игры-Фишта” фестивали жуда оммалашган бўлиб, унда хар йили турли жойлардан ташриф буюрган тенгдошлар спортнинг кўплаб мусобақаларида иштирок этишади. Бу йилдан бошлаб улар сафига футбол ҳам қўшилди. Фестивалнинг турнирлардан фарқи – асосий кўрсаткич натижа эмас. Хар бир жамоа ўзига хос услуб, ўйинни ташкил этиш, тез фикрлаш қобилиятларини намоён этади. Барча иштирокчиларга бир хилда совринлар топширилади. Шундай бўлишига қарамасдан айнан  ёш “қалдирғочлар”нинг чиройли ўйинлари ташкилотчиларда катта тассурот қолдирди.

Жамоа бошлиғи Отабек Ғуломхўжаев, мураббийлар Миркамол Қосимов ва Тимур Бобохонов шогирдлари фестивалда қуйидаги натижаларни қайд этишди:

“Каменск-Шахтинский” БЎСМ (Ростов) – 13:0 (Хусанов – 3 та, Аълохўжаев ва Омонов – 2 тадан, Одилов, Аҳмаджонов, Маҳаммаджонов, Комилов, Абдуманнонов ва Гиноятов – 1 тадан).
“Дагомис” (Сочи) – 6:1 (Комилов – 2 та, Маҳаммаджонов, Хусанов, Ниғматхўжаев, автогол – 1 тадан).
“Монолит” (Сочи) – 6:1 (Абдуманнонов ва Комилов – 2 тадан, Аълохўжаев ва Хусанов 1 тадан).
“Терек” (Грозний) – 4:1 (Ҳусанов, Маҳаммаджонов, Аҳмаджонов, автогол).

Фестивалда қизиқ воқеа ҳам юз берди. Краснодарнинг “Кубань” жамоаси етиб келмагани туфайли улар билан ўтказилиши керак ўйин куни “Бунёдкор” бўш қолган эди. Шунда қизлар фестивалида “Кубаночка” номи билан қатнашаётган Краснодар терма жамоаси тенгдош болаларга ўртоқлик учрашувида куч синашишни таклиф этишди. Мураббийларнинг қизларга нисбатан ўта эхтиёткорона харакат қилиш кўрсатмасини тўлиқ бажаришига қарамасдан, ўғил болаларига мағлуб бўлишга ғурурлари йўл қўймади ва 9:6 ҳисобида устун келишди.

Фестивал якунига кўра “Энг яхши дарвозабон” соврини Байрам Нажафалиевга, “Энг яхши тўпурар” соврини эса Азим Хусановга насиб этди.

Халқаро мусобақалардан ғолиб сифатида қайтган мураббийлар клуб футбол мактаби мутахассисларига топширган ҳисоботида ўзбек футболчилари ўйинни ташкил этиш ва индивидул техникада рақиблардан устун экани, жисмоний бақувватлик ва жусса тузилишида орқароқда эканини таъкидлашди. Демак ривожланишда яна қайси жиҳатларга урғу бериш очиқланди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:58, 17.05.2014.
Ўқилди: 5597 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.