Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Вадим Абрамов: «Акмал Холматов «Нефтчи»га ўтишни истаса, бунга қаршилик қилмайман»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" — "Қизилқум" (4:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бугун икки хил тайм бўлди. Танаффусда йигитлар билан яхшилаб гаплашиб олдик. Қўлга киритилган ғалабадан хурсандман.

— Жамоангиздаги уч футболчи — Фарҳод Тожиев, Қувондиқ Рўзиев ҳамда Илҳом Суюновнинг бугунги ўйини ҳақидаги фикрларингизни билмоқчи эдик.
— Тожиев ва Суюнов ўз оптимал формасидан ҳали анча узоқдалар. Ҳозирча улар ўзларидан кутилаётган ўйинни кўрсата олишмаяпти. Рўзиев ҳақида эса яхши ўйнади, аммо бироз ҳаяжонлангани сезилиб турди.

— Легионерлар одатда маҳаллий футболчилардан кучли бўлгани учун жамоага жалб этилади. Сизда эса улар захира ўриндиғида ўтирибди. Айни вақтда уларнинг ҳолати маҳаллий футболчиларникидан ёмонроқми?
— Шевченконинг ўйинида сўнгги вақт пасайиш кузатилди. Аммо кейинги турда, "Машъал"га қарши майдонга тушса керак. Олдимизда муҳим ўйинлар кўп, шу боис таркибдаги футболчиларни алмаштириб турибмиз.

— Акмал Холматов асосий таркибдан ўрин олмаяпти. Унга "Нефтчи" қизиқаётгани ҳақида гаплар юрибди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин ва агар у кетишга қарор қилса, бунга қандай муносабатда бўласиз?
— Холматов агар "Нефтчи"га ўтишни ўзи истаса, бундай бўлиши мумкин. Акмални тушунаман, у ҳам майдонга тушишни истайди. Бироқ ҳозирча унинг жойида Жасур Ҳасанов ўйнамоқда. Шу боис Холматов захирада ўтирибди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 13:15, 18.05.2014.
Ўқилди: 7851 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик