Кириш Регистрация

Гейнрих ўз голи билан «Шахтёр» устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшди

Баҳо:
+ | -

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасининг 12-тури доирасида "Актобе" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилди. Актобеликлар ашаддий рақиблари устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинни асосий таркибда бошлаган Александр Гейнрих 65-дақиқада жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. Ҳимоясини чиройли тарзда алдаб ўтиб, дарвозабонни ҳам доғда қолдирди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса у захира олинди.

Темир Кападзе эса ўйин қайдномасига киритилган бўлса-да, захира ўриндиғида қолдирилди.

"Шахтёр" сафида Камолиддин Мурзоев учрашувни бошланғич таркибда бошлади. Ҳамюртимиз 55-дақиқада бошқа футболчига алмаштирилди. Шавкат Саломов эса 70-дақиқада майдонга туширилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Актобе" ўз очколарини 29тага етказиб олди ва яқин таъқибчиси "Астана"дан 7 очкога ўтиб кетди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:58, 18.05.2014.
Ўқилди: 5457 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.