"Милан" бош мураббийи Кларенс Зеедорф Италия чемпионатининг 38-турида "Сассуоло"га қарши ўйиндан сўнг (2:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйиндан олдин жамоага ғалаба мажбурий эмаслигини, шунчаки хотиржам, ўз бор кучимизни намойиш этишимизни таъкидлаган эдим. Мавсум давомида "Милан" жуда қийин аҳволга тушиб қолди ва уларни моҳирона енгиб ўтди.
Энди менинг кўнгилдагидай дам олишга, масалан теннис ўйнашга вақтим бўлади. Келажакда "Милан"ни нималар кутияпти, кўрамиз", - дейди Зеедорф.