Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Анвар Ражабов: «Мухлислардан узр сўрайман»

Баҳо:
+ | -

Чемпионатнинг 8-турида “Андижон” жамоамиз “Навбаҳор” меҳмони бўлиб имкониятни бой берди. Водий дербисида андижонликлар йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан ҳам билса бўладики, шу куни жамоамизнинг ҳеч бир футболчисининг ўйини қовушмади.

Албатта, мағлубият мухлисларга ёқмайди. Айниқса, принципиал рақибларга қарши учрашувларда. “Навбаҳор”га қарши учрашувни томоша қилиш учун Косонсойга “Андижон”нинг кўплаб мухлислари ташриф буюришди. Табиийки, натижа ишқибозларни қониқтиргани йўқ. Шу куни “Андижон”нинг етакчи ҳужумчиси Анвар Ражабов айрим вазиятларда асабларини жиловлай олмади ва унинг жамоа ишқибозларига қилган хатти-ҳаракатлари мухлисларни бироз ранжитиб қўйди. Бу борада футболчининг ўзи қуйидаги фикрларни билдирди.

"Аввало нотўғри қилган хатти-ҳаракатларим учун мухлислардан узр сўрамоқчиман. Ҳаммангиз кўрдингиз, Косонсойда ўйинимиз қовушмади. Жамоаси ютқазаётганда ҳар қандай футболчи ҳам асабларини жиловлай олмайди. Менда ҳам шундай ҳолат бўлди. Бунинг учун ишқибозларимиздан яна бир бор узр сўрайман. “Андижон” жамоаси мухлислари мамлакатимиздаги энг етакчи фанатлар эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Улар бизни қўллаб-қувватлаш учун Косонсойга келишди ва бунинг учун ишқибозларимизга раҳмат айтаман. “Навбаҳор” билан баҳсда мухлисларимизни хурсанд этишни мақсад қилгандик. Афсуски, буни уддасидан чиқа олмадик. Бу мағлубият айбини “Насаф” билан бўладиган ўйинда ювишга ҳаракат қиламиз", - дейди Анвар Ражабов "Андижон" веб-сайтига берган интервьюсида.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 12:15, 20.05.2014.
Ўқилди: 5900 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.