Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Бахтиёр Ашурматов: «Ҳакам «Пахтакор»нинг ғалабасини жуда ҳам хоҳлади»

Баҳо:
+11 | -

«Пахтакор» ҳамда «Навбаҳор» жамоалар ўртасидаги ўйиндан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Аввало Бахтиёр Ашурматов саволларга жавоб қайтарди.

— «Пахтакор» — кучли жамоа. Йигитларим бугун қаҳрамонларча ўйин кўрсатди. Биз ҳимоявий ўйин кўрсатишга мажбур бўлдик, чунки рақиб жуда кучли эди. Лекин бир нарсани таъкидлашни хоҳлардимки, ҳакамлик бугун яхши бўлмади. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Бугун ҳакам «Пахтакор»нинг ғалабасини жуда ҳам хоҳлади. Иккинчи сариқ карточка берилганда ҳам футболчимиз майдонда иккита тўп эди, биттасини тепиб юборгани учун огоҳлантирилди ва майдондан чиқиб кетди. Пенальти ҳақида гапирмоқчи эмасман. Футболчилар кўзда ёш билан айтишдики, улар жароҳат олиб майдондан чиқишганда ҳакам уларга ҳа деганда рухсат бермади. Сабаби сўралганда, майдондан чиқдингми озроқ туришинг керак. Балки бу гапларим ҳакамларга оғир ботар, балки кейинги ўйинларда бизни янада ёмон кўриб қолишар, мени мураббий сифатида ёмон кўриб қолишар, менинг жамоаларимни чўктиришга ҳаракат қилишар, лекин ҳакамлик холис бўлмади. Мен мағлубиятда ҳакамни айблашни хоҳламайман.

— Сизда ҳужумда ўтиш учун имкониятлар бўлганди, нима учун таваккал қилиб олдинга бормадингиз?
— Биз «Пахтакор»га қарши очиқ ўйин қила олмаймиз. Қизил карточка олгандан кейин биз бутунлай ҳимояланишга мажбур бўлдик. Бошқа йўл йўқ эди. Биринчи қизилгача иккинчи ҳужумчи — тезкор Абдумалик Абдуллаевни туширмоқчи эдик, лекин ўша четлатиш ҳаммасини ўзгартириб юборди.

— Ҳар ким ўз кўзи билан кўради. Сиз бошқача, «Пахтакор» мухлислари бошқача. Пенальти масаласига алоҳида тўхталинг, илтимос.
— Мен ўша вазиятни аниқ кўрмадим, лекин ундан олдинги вазиятда ҳужумдаги футболчи бизнинг футболчимизни туртиб кетди. Ўша вазиятда ҳакам тўхтамади, лекин ҳакам мезбонларнинг ғалабасини хоҳлагани учун рақиб фойдасига ишлади.

— Баъзи вазиятларда футболчиларингиз ҳақиқатдан ҳам жароҳат олишгандир, лекин ҳаддан ташқари кўпайиб кетди. Жамоангиз ҳақиқий араб футболини намойиш этди. Бунга нима дейсиз? Балки бу ётиб олишлар ҳакам ўйин тақдирини қўлдан чиқаришига олиб келгандир?
— Бу сизнинг фикрингиз. Биз Мансур Саидовни алмаштирдик, у ростдан ҳам жароҳат олди. Сиз бизнинг 10 киши бўлиб «Пахтакор»га қарши ҳужумкор ўйин қилишимиз керак эдими? Шуни хоҳлаяпсизми? Биз натижа учун қўлимиздан келган ишни қилдик. Йигитларим чарчаб қолишди. Хўп, бу вазиятда бизнинг айбимиз бор дейлик, лекин нима учун тўп қайтарилмаган вазиятларни айтмаяпсиз? Кўрган бўлсангиз, мухлислар ёмон хаёлга боришмасин деб жамоамиз шифокорларига чиқмаслигини айтдим. Хоҳламадим вақтни чўзишни. Ҳакам ҳақида гапирсам, уни ётиб олишлар эмас, ғалабани жуда ҳам хоҳлагани издан чиқарди.

— Сиз ҳакамлар ҳақида гапирмайман деган эдингиз, нимага фақат ҳакам деяпсиз?
— Гапиришга мажбурман. Футболчиларим кийиниш хонасида йиғлаб ўтиришибди. Қандай гапирмайман? Улар вақти келса пулсиз ўйнашга ҳам мажбур бўлмоқда, нимага гапирмаслигим керак? Бугунги мағлубият жуда алам қилди.

— «Пахтакор»га қарши иккинчи даврадаги ўйинда ҳам шундай бўлмаслиги учун қандайдир чора кўриладими? «Пахтакор»га қарши алоҳида тайёргарлик кўриладими? Ҳакамлик масаласида қандайдир профилактика қилинадими?
— Мен йигитларимга ҳам айтдим, ҳакам ҳақида умуман гапирманглар. Мен ҳозир ҳакамни эҳтирос билан қаттиқ танқид қилгандирман. Мен ўйинни яна бир марта кўриб кейин фикримни айтаман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:51, 20.05.2014.
Ўқилди: 19441 марта.
Фикрлар: 132 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик