"Машъал" - "Локомотив" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.
"Афсуски ўз майдонимизда яна ғалаба қозона олмадик. Ўз мухлисларимизни хурсанд қила олмаяпмиз. Жуда хоҳлагандик. Аммо, рақиб ўз имкониятларидан фойдаланди ва иккита гол урди", - деб гап бошлади Александр Хомяков.
"Ўз майдонимизда ўтган дастлабки икки ўйинда очиқ ўйин намойиш этгандик. "Бунёдкор"га қарши ўйинда биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнаб ютқазгандик. Бугун мен шогирдларимга қарши ҳужумда ўйнаш кераклигини айтдим. Бироқ "Локо" тезкор гол ургач яна очиқ ўйнашга мажбур бўлдик. Рақиб кучли эканлигини билардик. Истаган натижага эриша олмадик".