Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Д.Файзиев: "Бугунги ғалаба бизга ўз ишончимизни қайтарди"

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна»-»Нефтчи» учрашувидан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи иштирок этди.

- Бугун яхши ўйин бўлди. Шукрки, 9-турга келиб илк ғалабамизни қўлга киритдик. Агар бугун ғалаба қозона олмаганимизда олий лигада қолишимиз 20% яқинроқ бўларди, — деб гап бошлади Даврон Файзиев.

- Ўйин сифати бироз пасайгандай кўринди?

- Афсуски бугун майдон сифати ҳар иккала жамоага ҳам чиройли футбол намойиш этишга имкон бермади. Эътибор берган бўлсангиз, бугун биз асосан натижа учун ҳаракат қилдик. Ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Бугунги ғалаба йигитларимизни руҳлантиргани аниқ. Шу боис кейинги учрашувларда бор кучимиз билан Жиззах халқи учун ўйнаймиз.

Молиявий ҳолатимизга келсак, раҳбарлар имкон қадар ёрдам беришмоқда. Улар ҳам жим тургани йўқ. Лекин барибир аҳволимиз қониқарли дея олмайман».

-Бугунги киритилган бир-биридан чиройли голларни қайси бирини тур голига киритса бўлади деб ўйлайсиз?

- Ростдан ҳам иккала гол бир-биридан чиройли. Нўъмоновнинг тахминан 30 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси, Мамажоновнинг майдон марказидан дарвозани ишғол қилиши. Иккала голни ҳам тур голларида ғолиб чиқишига ишончим комил. Ҳа, айтмоқчи, ўтган турда Бекободда «Металлург» жамоаси дарвозасига Санжар Рашидов томонидан майдон марказидан киритилган гол ҳам чакки эмасди.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 09:02, 22.05.2014.
Ўқилди: 3779 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.