Кириш Регистрация

«Пахтакор» – «Навбаҳор» учрашувида ҳакамлар бригадаси қўпол хатоларга йўл қўймади

Баҳо:
+-5 | -

Олий Лига 9-тур учрашувлари доирасида 20 май, сешанба куни ўтказилган «Пахтакор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган) учрашуви давомида ҳакамлар бригадаси томонидан қабул қилинган қарорлар жамоатчилик баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Учрашув 2:1 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан якунига етган, «Пахтакор» футболчилари ғалаба тўпини қўшимча дақиқаларда белгиланган пенальтидан киритишган эди.

Учрашувни ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб борган, унга қанотларда ФИФА рефериси ёрдамчилари – Алишер Усмонов ва Темур Гайнуллин ёрдам берганди. Биринчи тоифали ҳакам Игорь Гормашев учрашув захира ҳаками сифатида белгиланган бўлса, ҳакамларнинг ҳаракатини эса республика тоифасидаги назоратчи Булат Галеев баҳолаб борган.

21 май, чоршанба куни ушбу учрашув таҳлили юзасидан ЎФФ эксперт-ҳакамлар комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Мутахассислар учрашувнинг эътиборга молик учта вазияти – 42-дақиқада «Навбаҳор» ўйинчиси Раҳматулло Бердимуродовга кўрсатилган биринчи сариқ карточка, 75-дақиқада Бердимуродовга кўрсатилган иккинчи сариқ карточка, шунингдек, 90+4-дақиқада «Навбаҳор» ўйинчиси Юрий Рижкога кўрсатилган қизил карточка ва «Навбаҳор» дарвозасига белгиланган пенальтига эътибор қаратишди.

Экспертлар хулосасига кўра, Раҳматулло Бердимуродовга биринчи сариқ карточка футболчи рақибини қасддан чалиб йиқитгани учун, иккинчи сариқ сариқ карточка эса футболчи «Навбаҳор» фойдасига жарима зарбаси белгиланганидан сўнг тўпни қасддан отиб юборгани ва ўйиннинг қайта бошланишини кечиктиргани учун ҳаққоний равишда кўрсатилган. Ушбу вазиятларда учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов тўғри ҳаракат қилган.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида «Навбаҳор» ўйинчиси Юрий Рижко ўз жарима майдончаси ичида ҳаракатланаётиб, аввалига «Пахтакор» жамоаси ўйинчиси Егор Кримецни қўполлик билан туртиб юборган, шундан сўнг ўнг қўли тирсак қисми билан унинг иягига зарба берган. Ушбу ҳолатда учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов Рижкога ҳаққоний қизил карточка кўрсатган ва «Навбаҳор» дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилаган.

«Учрашув якуний натижасига таъсир қилмаган аҳамиятсиз хатоларни истисно қилганда, умуман бригада ўйинни яхши ўтказди», - дейилади эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосасида.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг умидли ёш ҳакамларидан бири ҳисобланган Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 26 май, душанба куни «Металлург» (Бекобод) ва «Динамо» (Самарқанд) жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинини бошқариб боради.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:39, 22.05.2014.
Ўқилди: 15421 марта.
Фикрлар: 324 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик