"Реал"нинг собиқ сардори Раул жамоанинг ЕЧЛ финалида "Атлетико" устдан қозонган ғалабасидан сўнг (4:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Барча мадридликлар каби мен ҳам хурсандман. Биз яна бир еврокубокни қўлга киритдик. Осон бўлмади, аммо биз тарих яратдик.
Касильяс? У ажойиб мавсум ўтказди. Ҳа, "Атлетиконинг голида унга омад келмади, аммо "Реал" унинг хизматлари эвазига финалга чиқди. У ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлаши шартмас.
Мен ҳамма учун, айниқса Чемпионлар кубогини кўтарган Икер учун хурсандман", - дейди Раул.