Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Бугун Ўзбекистон кубоги: “Андижон” – “Насаф”

Баҳо:
+ | -

“Насаф” футболчилари бугун Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалида “Андижон” жамоаси билан куч синашади.

Футбол мухлисларининг хабари бор, Қаршида ўтказилган илк ўйинда “аждарлар” рақибини йирик 5:0 ҳисобида таслим этганди. Шу боис жавоб ўйини олдидан “Насаф” устози асосий таркибнинг бир қатор аъзоларига дам беришга қарор қилди. 23 май санасида чемпионат доирасида айнан Андижонда мезбонларга қарши тўп тепиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришган қаршиликлар бугунги ўйинга қадар Тошкентда тайёргарлик кўришди. Кеча кечки пайт жамоанинг бир қатор етакчи  аъзолари Артур Геворкян, Ҳамза Каримов, Ботир Қораев, Илҳом Юнусов Тошкентдан Қаршига йўл олган бўлишса, жамоа делегацияси ҳаво йўллари орқали Тошкентдан Наманганга, сўнгра Андижонга етиб келишди. Кечанинг ўзида жамоамиз мураббийи футболчилар билан кичик йиғилиш ўтказиб, бугунги ўйинда “Насаф” фақат ғалаба учун майдонга тушиши лозимлиги, кам ўйин амалиётига эга ва ёш футболчилар учун бу беллашув ўзига хос синов вазифасини бажаришини таъкидлаб ўтди.

Учрашув ҳакамлари
Бугун “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтадиган ўйинни қуйидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади.

«Андижон» (Андижон) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вилояти), М. Мажидов (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), А. Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Насаф” ўйини бугун соат 17:30 да “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 15:11, 27.05.2014.
Ўқилди: 6484 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.