Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Андрей Деркач: «Футболчилар савияси Украинада кучлироқ»

Баҳо:
+ | -

Кеча "Машъал" клубининг ушбу йилдаги ягона легионери Андрей Деркач ўз таваллуд айёмини нишонлади. 29 ёшни қарши олган футболчи жамоага ушбу йилда келиб қўшилди. "Машъал"нинг барча учрашувларида майдонга тушиб ўзидан ижобий таассурот қолдираётган ярим ҳимоячи жамоанинг бир бўлагига айланди.

"Машъал" ПФК жамоаси футболчига соғлик саломатлик , ишларига муваффақият тилайди. Ғалаба ҳамиша ҳамроҳи бўлсин! Андрей клуб расмий сайти учун кичик интервью бериб ўтди.

— Андрей, аввало туғилган кунингиз билан. Клуб жамоаси номидан муборакбод этамиз!
— Катта раҳмат. Клубнинг барча жамоалар мен учун қадрдон бўлиб қолди. Ушбу клубни танлаб хато қилмадим деб ўйлайман.

— Бугун туғилган кунни қандай нишонламоқчисиз?
— Оддийгина қилиб,  бутун жамоамиз билан бир дастурхон атрофида нишонлаймиз. Эрта билан табрикларни қабул қилиб олдим. Кайфият аъло бунинг учун аввало жамоадошларимга раҳмат.

— Ўзбекистон чемпионатида саккизта учрашувда майдонга тушдингиз. Энди сиз Ўзбекистон чемпионати ҳақида дастлабки фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
— Очиғини айтaман. Менга Ўзбекистондан таклиф борлигини ва у ерда омадимни синаб кўриш учун имконият бўлганда биринчи бўлиб Ўзбекистонда тўп сурган дўстларим билан алоқага чиқдим. Улардан тўла маълумотни олгандан сўнг Олий лигага қайтган "Машъал"да кўрикдан ўтиш учун келдим. Келишдан олдин чемпионат ҳақида етарлича маълумотга эга эмас эдим. Гарчи эшитиб борганим билан майдонга тушганимдан сўнг тўла фикрларга эга бўла бошладим. Келишдан аввал чемпионатни бу  даражада юқори эканлиги ҳақида кутмагандим. Жамоамиз расмий дебютант бўлгани учун жуда қийин бўлишини тахмин қилгандим. Шунга қарамай яхши жамоа шаклланганига гувоҳ бўлдим. Мамлакат чемпионатида етакчи жамоалар билан кейинги поғонадаги жамоалар ўртасида катта фарқ бор. Бу эса чемпионат савиясини юқорилашига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Менда "Пахтакор" ижобий таассурот қолдирди. Ўз майдонимизда ўтказган "Бунёдкор" ва "Локомотив"га қарши жамоалар ҳам кучли эканлигини исботлади.

— "Машъал"га мослашиш жараёни қийин бўлмадими ?
— Йўқ, ундай деб ўйламайман. Жамоадошларим қўллаб-қувватлади. Ундан ташқари жамоада етакчи футболчи Дилявер Ваниев киришиб кетишимга ёрдам бермоқда. Бош мураббий ҳам футболчиларни қўллайди. Муҳитни тозалиги учун барча билан тез киришиб кетишда муаммо бўлмади. Тил борасида ҳам Ўзбекистон чемпионатида қийин бўлмаяпди. Асосан машғулотлар ва кўрсатмаларни барчаси рус тилида. Таомлари борасида эса мақтаб ўтмасам бўлмайди. Барчаси аъло. Ўзбекистонда эса Вячеслав Шевченко, Пишчур, Мелничук билан яхши муносабатдамиз. Доимо гаплашиб турамиз.

— Украинада чемпионатида ҳам бир неча йиллар майдонга тушган футболчи сифатида бизни чемпионат билан қандай фарқларни кўрдингиз?
— Украина чемпионати кучли. У ерда ҳар бир жамоа евролигаларда майдонга тушиш учун кескин курашади. Футболчилар савияси ҳам албатта Украинада кучли. Техника ва тезлик юқори. Ўзбекистонда чемпионат кўпроқ якка курашларга асосланади. Ҳар бир ўйин жангавор ўтади, лекин етакчи жамоа билан ундан кейинги жамоани ўртасида катта тафовут бор.

— "Машъал"га ташриф буюрганингизда, жамоа раҳбарияти ёки мураббий билан суҳбатлашганингизда клубнинг вазифаси ҳақида сўраб кўрдингизми?
— Яхши савол. Албатта гаплашим кўрганимда режалар менга маъқул келди. "Машъал" асосан ўз академияси футболчиларига таянар экан. Ҳар бир ўйинда ғалабани кўзлаши ва ёшлардаги иштиёқ мени хурсанд этмоқда. Жуда кўплаб истеъдодли футболчилар кўп экан. Вазифа эса ҳар бир учрашувда ғалаба қозонсак, мухлисларимизни хурсанд этсак бўлгани. Кўплаб шаҳарларда бўлдим. Ҳар бирини ўзгача муҳити бор. Тошкент ва Самарқанд менга ёқди.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 13:36, 29.05.2014.
Ўқилди: 4069 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик