Мадриднинг «Реал» клуби чемпионлар лигасининг бош совринини қўлга киритганидан хабарингиз бор. Жамоа мусобақа давомида ажойиб ўйинларни ўтказди ва ҳақли равишда чемпион бўлди.
Чемпионлар лигасининг янги форматдаги кўринишига 1992 йилда асос солинган бўлиб, ҳозиргача 22та мусобақа бўлиб ўтди. Ортда қолган вақт давомида 13та жамоа чемпион бўлди. «Реал» тўрт марта ғолиб бўлди. Бу мавсумда жамоа гол уриш бўйича барча рекордларни парчалаб ташлади. Анчелотти жамоаси умумий 13та ўйинда 41гол уришди. Бу ҳар ўйинда ўртача 3.15тадан гол демакдир. Бунақаси бўлмаган эди. Криштиану Роналду 17та голга муаллифлик қилди, Бэйл 11та ва Бензема 9та.