Фрэнк Лэмпард ёзда "Челси"ни тарк этаётганини маълум қилди. "Стэмфорд Бриж"да 13 йил тўп сурган футболчи "Нью йорк Сити"га ўтиши кутилмоқда.
"13 йил аввал ушбу фантастик клубга ташриф буюрганимда, бу ерда бунчалик кўп ўйин ўтказишимни ва бунчалик мароқ билан ўйнашим ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандим. "Челси" мухлисларига миннатдорчилик билдиришни истардим. Ишончим комил, дунёда улардан яхширок мухлислар йўқ. Сизлар мени нафақат майдонда, балки ҳаётимдаги қийин вазиятларда ҳам қўллаб-қувватлаб турдингизлар. Буни ҳеч қачон унутмайман.
Клуб олдинга қараб интилади. "Челси"нинг ҳозирги футболчилари ҳам муваффақиятларга эришишига шубҳа қилмайман. Мухлислар сўнгги йиллларда ғалабаларга ўрганиб қолишди.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен сиз томонда бўламан. "Челси" ҳамиша менинг юрагимда қолади. Умид қиламан, мен ҳар бирингиз билан хайрлаша оламан", - дейди Лэмпард.