Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Платини бин Ҳаммам билан боғлиқ коррупция можаросига алоқадорлиги ҳақидаги ахборотларни рад этди

Баҳо:
+ | -

Европа футбол уюшмалари иттифоқи – УЕФА президенти Мишель Платини футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун овоз бериш жараёни арафасида ФИФА амалдорларини пора билан сотиб олганликда гумон қилинаётган ОФКнинг собиқ президенти, қатарлик Муҳаммад бин Ҳаммамга билан яширинча учрашгани ҳақидаги ахборотларни рад этди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Футбол келажаги учун муҳим бир даврда мени обрўсизлантириш учун ўйлаб топилган асоссиз миш-мишлар тарқатилаётганидан ҳайрон қолаётганим йўқ. Албатта, мен 2010 йили Ҳаммам билан бир неча бор учрашганман, чунки биз 2002 йилдан бери ФИФА ижроқўми аъзолари эдик. Суҳбатларимизда 2011 йилги ФИФА президентлиги учун сайловларга номзод қўйиш масаласини муҳокама қилганмиз», – деди Платини.

Платинининг тан олишича, у ҳеч қачон Қатар учун овоз бериш ниятини яширмаган ва шунинг ўзиёқ унинг ҳеч қандай фитнага, коррупцион ишларга алоқадор эмаслигини кўрсатиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Англиянинг The Sunday Times нашрида ОФКнинг собиқ президенти, қатарлик Муҳаммад бин Ҳаммам ФИФА ижроқўми аъзоларига, улар 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги масаласида Қатарга овоз беришлари учун 5 миллион доллардан ортиқ пора бергани ҳақида хабар берилган эди.

Шундан сўнг, футбол амалдорлари орасида, айниқса, англиялик футбол функционерлари орасида нафақат 2022 йилги, балки Россияга берилган 2018 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун ҳам қайта овоз беришлари ўтказилиши кераклиги ҳақида даъволар пайдо бўлди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 20:47, 03.06.2014.
Ўқилди: 5165 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.