Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Машъал-98″ — «Насаф-99″ учрашувида Алвеш заҳирадан майдонга тушди!

Баҳо:
+ | -

Кеча Муборакдаги “Баҳром Вафоев” стадионининг заҳира майдонида Қашқадарё иккинчи лигаси 6-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув қизғин курашларга бой бўлса-да, ҳисобни очиш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Учрашувнинг 44-дақиқасида Артём Калинин томонидан “Машъал-98” дарвозаси томон белгиланган пенальтини Ғолиб Ғайбуллаев амалга ошира олмади. Аниқроғи муборакликлар дарвозабони ўз жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Шундан сўнг “Машъал-98” мураббийи Отажон Авезов асабийлаша бошлади. Спортчиларга хос бўлмаган ҳатти-ҳаракати учун у учрашув бош ҳаками томонидан биринчи бўлим якунида қизил карточка билан “сийланди”. Учрашувда ҳисоб очилавермагач, ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам таркибда ўзгартиришлар киритишди. Эътиборлиси 71-дақиқада майдонга Алвеш тушди. “Машъал-98” таркибида ўйини чиқмаётган Бунёд Абдуманнонов ўрнига 7-рақамдаги ёш истеъдодли футболчи Алвеш Муродуллаев майдонга туширилди. Баҳс якунигача унда бир қанча имкониятлар туғилган бўлса-да, Алвеш бу имкониятлардан унумли фойдалана олмади.

«Машъал-98″ — «Насаф-99″ — 0:0

 03.06.2014. 6 тур. Муборак. «Бахром Вафоев» захира майдони. 78 томошабин.

Манба: voha.uz
Киритилди: 13:17, 04.06.2014.
Ўқилди: 7647 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик