Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Эдгар Гесс: «Жамоада ўзгаришлар қилиш вақти келди»

Баҳо:
+ | -

"Олмалиқ" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи pfkbuxoro.uz сайти учун махсус, қисқача интервью берди.

— Ўйинни яхши ташкил қилдик. Бугун биз ҳисобдан ташқари, бошқа ҳеч нимада имкониятни бой бермадик. Ўйин борасида ҳам, хавфли вазиятларни вужудга келдиришда ҳам биз ажойиб қаршилик кўрсатдик. Лекин, шунча имкониятлардан фойдалана олмаганимиз бу ачинарли. Умуман, ўйинимиз ёмон чиқмади.

— Сўнгги пайтларда "Бухоро"га урилаётган голлар жуда ҳам оддий ва қўпол хатоликларимиз эвазига уриляпти. Мана шу ҳолатлардан сўнг, жамоада ўзгаришлар қилиш вақти келгандир?
— Албатта, бунақанги голларни ўтказиб юбораётганимиз ёмон. Шу сабабли ўзгаришлар қилиш вақти келди деб ўйлайман. Биз ўзгартиришлар борасида жиддий ўйланиб қолдик ва барча ишлар бошлаб юборилган.

— Демак, давралар оралиғида "Бухоро"га янгилар келиб қўшилади ва таркиб иккинчи даврагача кучайтирилади?
— Ҳа, албатта. 5-6 та ўзгартиришларни амалга оширмасак бўлмайди. Ўйлайманки, давралар оралиғида ўзгариш бўлади.

Ҳозирги кунда мени қувонтирган ҳолат, ўзимизнинг маҳаллий, ёш футболчиларимиз олий лигада ёшларига қарамай гол кирита бошлашмоқда. Бу албатта, нафақат бизнинг, балки бутун ўзбек футболи ютуғи ҳисобланади.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 00:58, 08.06.2014.
Ўқилди: 3246 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик