"Актобе"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Александр Гейнрих клуб билан шартномасини бекор қилди, дея хабар беради "Актобе-Фанс" мухлислар уюшмаси "ВКонтакте" ижтимоий тармоғида.
"Бугун эрталаб "Актобе" ФК офисида Алесандр Гейнрих бизнинг клуб билан шартномасини бекор қилди ва катта эҳтимол билан "Иртиш" клубига ўтса керак", - еб ёзилади хабарда.
"Актобе" матбуот хизмати бу ҳақда изоҳ беришни рад этишди.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи 2012 йилнинг ёзида "Актобе"га келиб қўшилган эди. 2012 йил Қозоғистон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлди, келгуси йили эса олтин медалга эришди. Шунингдек, Гейнрих Қозоғистон Суперкубоги соҳиби ҳамдир.