Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон Кубоги. «Оқ-тепа» - «Пахтакор». Превью

Баҳо:
+ | -

10 июнь куни Ўзбекистон Кубогида чорак финалнинг дастлабки ўйинлари ўтказилади. "Пахтакор" ушбу босқичда Тошкент шаҳрининг бошқа бир жамоаси, биринчи лига иштирокчиси "Оқ-тепа" билан баҳс олиб боради.

Ҳозирча жамоалар олий лига ёки кубок доирасидаги беллашувларда тўқнаш келишмаган. Александр Мочинов бошчилик қилаётган жамоа бу йил олий лигага чиқиш учун кураш олиб бормоқда. 13 учрашувда 28 очко тўплаган "Оқ-тепа" Шарқий минтақада биринчи ўринни эгаллаб турибди. Охирги турда бу жамоа Андижонда "Уздонгжу"дан 1:0 ҳисобида устун келди. Таркибида Асилбек Омонов, Фарҳод Мираҳматов ва Сергей Рекун каби "Пахтакор" тарбияланувчилари билан бир қаторда Алишер Шоғуломов, Собир Усмонхўжаев, Темур Турдиев ва Ильдар Магдеев каби футболчилар бор.

2000 йилда ташкил этилган клуб 2005 йилдан буён биринчи лигада иштирок этиб келяпти. Уй ўйинларини Оқтепа мавзесида жойлашган шу номли стадионда ўтказади. 10 июнь, сешанба куни бўлиб ўтадиган ўйин соат 18:00да "Оқтепа" стадионида бошланади. Беллашувни бухоролик ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Ўзбекистон кубоги, чорак финал, дастлабки ўйин
10 июнь, соат 18:00. "Оқ-тепа" стадиони.
«ОҚ-ТЕПА» - «ПАХТАКОР»

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Холмат Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Дмитрий Пислегин (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 08:17, 10.06.2014.
Ўқилди: 5345 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.