Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Мишель Платини: «Мен энди Блаттерни қўллаб-қувватламайман»

Баҳо:
+ | -

УЕФА президенти Мишель Платини баёнот бериб, ФИФА раҳбарлиги сайловида иштирок этишини маълум қилди. Шунингдек, у Блаттернинг янги муддатга сайланишини истамаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Мен энди Блеттерни қўллаб-қувватламайман. Мен уни анчадан бери биламан, у менга ёқади, аммо унинг янги муддатга сайланишини қўллаб-қувватламайман. Мен уни 1998 йилда қўллаб-қувватлаганман. 2014 йилда эса уни қўлламайман. Кейинчалик ҳам. Мен бу ҳақда унга айтдим. ФИФАга янги ҳаво керак.

Ҳа, ФИФА президентлиги учун сайловларда иштирок этишим мумкин, бундай вариант бор. Лекин рақиб Блеттер бўлгани учун эмас. Агар сайловларда иштирок этмасам ҳам, бунга ҳам Блаттер сабаб бўлмайди. Мен учун муҳим бўлган ягона нарса ўзим истаган иш билан шуғулланишни хоҳлайман. Мен деярли 60 ёшга кирдим ва мен буни билишим керак. Қила олишимга ишончим комил бўлган ишни қилишни истайман. Футболчи бўлишни истадим, бу борадаги барча ниятларим амалга ошди. Мендан ЖЧ-1998 ташкилий қўмитасини бошқаришимни сўрашди, ҳаммаси яхши ўтди.

Кейин эса ФФИФА Ижроқўми аъзосига айландим. Ҳозир эса УЕФАда ўзимни бахтиёр ҳис қилмоқдаман. Миллий федерацияларда менга нисбатан яхши муносабатда бўлишади. Лекин ФИФА — бу жуда муҳим иш», – дейди Платини.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:15, 12.06.2014.
Ўқилди: 6957 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.