Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

ЖЧ-2014 регламенти

Баҳо:
+ | -

Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатини ўтказиш борасида бир нечта регламентлар бор. Бевосита ўйинларни ўтказиш қонун-қоидаларига бағишланган регламентнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтамиз. Ушбу регламент 2013 йилнинг октябрь ойида тасдиқланган.

Ўйин қоидаси:

1. Ҳар бир ўйин 90 дақиқадан иборат бўлади. Ўйин ҳар бири 45 дақиқадан иборат 2 та бўлим ва 15 дақиқалик танаффусдан иборат бўлади. Плей-офф ўйинларининг асосий вақти дуранг билан тугаса, ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2 та қўшимча тайм белгиланади.

2. Газетани варақлаш жараёнида ҳар бир жамоа 23 нафардан иборат якуний рўйхатни ФИФАга топширганига гувоҳ бўлдингиз. Улардан 3 нафари дарвозабонлар бўлиши шарт. Регламентга кўра, футболчиларнинг либосларидаги рақамлар 1 дан 23 гача бўлиши шарт. 1-рақам эса дарвозабонлардан бирига берилиши шарт. Қолган дарвозабонларга эса 2 дан 23 гача бўлган рақамлардан бири берилиши мумкин.

3. Ушбу рўйхатга киритилган футболчилардан бир нафари жиддий жароҳат олган тақдирда (бу ҳақда тиббий хулоса ФИФАга тақдим этилади), ўша жамоанинг мусобақадаги биринчи ўйинига 1 қолгунга қадар таркибга бошқа ўйинчининг киритилишига рухсат берилади.

4. Ўйин қайдномасига 11 нафар асосий таркиб ва 12 нафар захира таркиб футболчилари киритилади ва ўйин давомида мураббий яна 3 нафар ўйинчини майдонга тушириши мумкин. Ўйин қайдномаси учрашув бошланишига 75 дақиқа қолганида тўлдирилади.

Мусобақа формати:

5. ЖЧ-2014да жами 32та жамоа иштирок этади. Улар 2013 йилнинг 6 декабрь куни ташланган қуръа натижасида 8та гуруҳга (“А”дан “Н”гача) бўлинишган;

6. Жамоалар гуруҳ босқичида бир-бири билан ўзаро бир мартадан ўйнаб чиқишади. Ҳар бир ўйинда: ғолиб жамоага 3 очко, дуранг учун ҳар бир жамоага 1 очкодан берилади, мағлубият учун очко берилмайди.

7. Жамоаларнинг гуруҳдаги ўринлари қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:
а) гуруҳда энг кўп очко тўплаган жамоа;
b) гуруҳнинг барча ўйинларида энг яхши тўплар фарқига эга бўлган жамоа;
с) гуруҳнинг барча ўйинларида кўп гол урган жамоа.

- Агар икки ёки ундан ортиқ жамоа мазкур 3 та тамойилга кўра бир хил вазиятда бўлса, у ҳолда уларнинг ўринлари қуйидагича аниқланади:
d) ўзаро ўйинларда кўп очко тўплаган жамоа;
e) ўзаро ўйинларда яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа;
f) ўзаро ўйинларда кўп гол урган жамоа;
g) қуръа.

8. Ҳар бир гуруҳнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланиши шарт.

9. Плей-офф босқичида ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар белгиланади. Қўшимча бўлимлар баҳснинг асосий вақти якунланганидан сўнг 5 дақиқа ўтиб бошланади. Қўшимча бўлимлар орасида танаффус берилмайди. Жамоалар қўшимча бўлимларни тўлиқ ўтказишади, яъни «олтин гол» ва «кумуш гол» қоидалари амал қилинмайди. Қўшимча бўлимлардан сўнг ҳам ғолиб аниқланмаса, навбат пенальтилар сериясига берилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:54, 12.06.2014.
Ўқилди: 6959 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.