Испания терма жамоаси ҳужумчиси Диего Костанинг фикрича, Голландиядан учралган мағлубият (1:5) испан футбочиларига сабоқ бўлиши керак.
"Ҳеч кимга мағлубият ёқмайди, бунинг устига мана бу аҳволда. Аммо қўлимизни туширмаймиз, биламизки, ҳали имконият бор. Хатолар бизга сабоқ бўлиши керак ва келажакда хатолармизни такрорламаслик лозим.
Имконият бор, ҳаёт шуниси билан яхшики, ҳар доим фойдаланиш ва хатони такрорламаслик учун имконият бўлади.
Чилига қарши учрашув - жаҳон чемпионатини давом эттириш учун ҳаёт-мамот ўйини бўлади. Мен терма жамоа учун боримни бераман, буни ҳамма билади", - дея Диего Костанинг сўзларини келтиради As.