Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Швейцария жабр чекмади...

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси ЖЧ-2014даги дастлабки ўйинини ўтказди. Швейцария терма жамоаси иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3 дақиқа якунланишига 15 сония қолганида ғалаба тўпини киритди ва адолат тантана қилишини таъминлади. Боиси, ҳакамларимиз ўйин давомида европаликларнинг бир голини нотўғри офсайд туфайли бекор қилишганди. Бу вазиятга қуйироқда тўхталамиз.

Ўйиндаги дастлабки голлар стандарт вазиятдан киритилди. Ўйиннинг 21-дақиқасида европалик ҳимоячи рақиб ҳужумчисини қўли билан тортиб йиқитгани учун жарима тўпи белгиланди ва ўша "стандарт"дан етказилган тўпни Эндер Валенсия бош билан дарвозага йўллади. Иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушган Адмир Меҳмедий ҳам бурчак тўпидан кейин бош билан дарвозани ишғол қилди. 1:1.

Ҳакамларимиз ўйинни жуда яхши бошқариб боришаётган эди. Ўйиннинг 70-дақиқасида жуда нозик вазият юзага келди. Швейцариялик чап қанот ярим ҳимоячиси тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп узатилаётганда Меҳмедий ҳимоячилар билан бир чизиқда турганди. Бошқа ҳужумчи тўпга тегмасдан, уни ўтказиб юборди ва тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвозабон қаршисида ёлғиз турган Меҳмедийга келиб тушди ва Адмир дарвозани ишғол қилди. Ушбу вазиятда Қўчқоров байроғини кўтарди ва голни бекор қилди. Бу вазиятда қирғизистонлик лайнсмен ё дастабки тўп оширилаётган вазиятни эслаб қола олмади ёки тўп ҳимоячининг оёғи орқали ҳужумчига бориб тушганини сезмай қолди.

70 дақиқа давомида ўйинни тоза бошқарган ҳакамларимизнинг ҳаракатларини ушбу вазият йўққа чиқараётгандек эди... Эрматов эса футболни нозик ҳис қила олишини яна бир марта исботлади. Ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқанинг сўнггиси ўтиб бораётганида Швейцария ўз жарима майдончаси остонасида тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужумга ўтди. Ярим ҳимоячи майдонни кесиб ўтаётганида эквадорлик футболчи уни чалиб йиқитишга ҳаракат қилди. Европалик футболчи йиқилдию, аммо ўрнидан туриб ҳаракатни давом эттирди. Эрматов вазиятни охиригача кутди ва қўл ҳаракатлари орқали ўйинни давом эттириш мумкинлигига ишора қилди. Натижада Хитцфельд шогирдлари мазкур ҳужумни гол билан якунлашди. Родригес томонидан етказилган тўпни Сеферович яқин масофадан дарвоза тўрига жойлади.

Шубҳасиз, хатоси бирибир хато. Аммо ҳакамларимизнинг хатосидан Швейцария жабр чекмади. Европаликлар охир оқибат ғалаба қозонишди. Ҳакамларимиз ўйинни таҳлил қилиб чиқиб, кейинги ўйинларда бундай хатоларга йўл қўйишмайди, деб умид қиламиз.

Швейцарияни эса дастлабки ғалаба билан табриклаймиз.

ЖЧ-2014. "Е" ГУРУҲИ
ШВЕЙЦАРИЯ – ЭКВАДОР - 2:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – 22 Э. Валенсия, 1:1 – 48 Мехмеди, 2:1 – 90 Сеферович.
Швейцария: Бенальо, Лихтштайнер, Журу, фон Берген, Родригес, Инлер, Жака, Шакири, Беҳрами, Штокер (Меҳмедий, 46), Дрмич (Сеферович, 75).
Эквадор: Домингес, Паредес, Эрасо, Гуагуа, В. Айови, Груэсо, Нобоа, Валенсия, Монтеро (Рохас, 77), Э. Валенсия, Кайседо (Арройо, 70).
Огоҳлантиришлар: Паредес (53), Журу (84).
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Ўзбекистон), Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:55, 15.06.2014.
Ўқилди: 11061 марта.
Фикрлар: 42 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик