Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Сергей Лушан: «Тўғри йўлдан ривожланаётганимизни бугунги баҳс кўрсатиб берди»

Баҳо:
+ | -

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” устози Сергей Лушаннинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олганимиздан хурсандман. Натижадан ҳам, шогирдларим кўрсатган ўйиндан ҳам кўнглим тўлди. Биз тўғри йўлда ривожланаётганимизни бугунги баҳс кўрсатиб берди. Футболчилар секин-аста мураббийлар штаби қандай ўйинни хоҳлаётганини тушуниб етишмоқда. Ўйлайманки, шу тарзда ўсишни давом эттирсак ўзимиз истаган жамоани қурамиз. Бугун ёшларга ҳам имкон бердик. 1996 йилда таваллуд топган ҳимоячи Акром Комилов тўлиқ ўйнади ва ўзини худди узоқ йиллардан бери “Бунёдкор”нинг асосий таркибида ўйнаётгандек тутди. Шунингдек, захирадан майдонга қўшилган Достонбек Ҳамдамов ҳам ўйинга яхши киришиб кетди. Темур Аюпов ҳақида ҳам шундай фикрдаман. “Олмалиқ” жуда кучли жамоа. Олмалиқларнинг ҳар бир чизиғида маҳоратли ўйинчилар йиғилган. Бугунги баҳсда уларга бўш худудлар яратмадик ва олдинга боришга имкон бермадик. Айнан шу жиҳат ҳам йирки ҳисобдаги ғалабамиз омили бўлди, - дейди Сергей Иванович.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 00:51, 19.06.2014.
Ўқилди: 5479 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик