Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

ЖЧ-2014. Камерун плей-оффдан маҳрум бўлди

Баҳо:
+ | -

Камерун терма жамоаси иккинчи турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Хорватия йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса-да, ўйинни Камерун ёмон бошламаганди.

Африкаликлар ўйин бошидан босимни кучайтиришди. хорватларни ўз жарима майдончаси атрофига қамаб қўйишди, аммо дастлабки қарши ҳужумдаёқ рақибдан гол қабул қилиб олди. Жамоадошлари томонидан етказиб берилган тўпни Олич дарвозага йўллади.

Алекс Сонг ўз жамоасини қийин аҳволга солиб қўйганидан сўнг Камерун ғалаба учун назарий имкониятлардан ҳам маҳрум бўлди. "Барселона" футболчиси Манжукичга нисбатан ишлатган қўполлиги учун Проэнса уни майдондан четлатди.

Иккинчи бўлим бошида дарвозабон Итанжнинг қўпол хатоси туфайли хорватлар иккинчи голни уриб олишди ва ўйин тақдирини амалда ҳал қилиб қўйишди. Қолган дақиқаларда Марио Манжукич "шахматранглилар" учун яна 2та гол урди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Хорватия кейинги босқичга чиқиши учун сўнгги турда Мексикани мағлуб этиши шарт. Бразилия эса бу ишни уддалай олмади. Кўрамиз, Манжукич ва унинг жамоадошлари Мексиканинг қаршилигини синдира олишармикан.

ЖЧ-2014. "А" ГУРУҲИ, 2-ТУР
КАМЕРУН - ХОРВАТИЯ - 0:4 (0:1)
Камерун – Хорватия 0:4 (0:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 11 Олич, 0:2 – 48 Перишич, 0:3 – 61 Манжукич, 0:4 – 73 Манжукич.
Камерун – Итанж, Матип, Нкулу, Шежу (Нункеу, 46), Ассу-Экотто, А.Сонг, Муканжо, Мбиа, Эно, Шупо-Мотинг (Салли, 75), Абубакар (Вебо, 70).
Хорватия – Плетикоса, Срна, Чорлука, Ловрен, Праньич, Ракитич, Модрич, Олич (Эдуардо, 69), Саммир (Ковачич, 72), Перишич (Ребич, 78), Манджукич.
Огоҳлантиришлар: Эдуардо (89).
Четлатиш: А.Сонг (40).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:04, 19.06.2014.
Ўқилди: 3972 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.