Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Бахтиёр Ашурматов: "Биринчи даврадаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик"

Баҳо:
+ | -

Самарқанднинг "Динамо" клуби ва Наманганинг “Навбаҳор” клублари ўртасидаги ўйиндан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

— Бугунги ўйиндан кўнглим тўлмади. Шогирдларим жуда ёмон ўйнашди. Биринчи даврадаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик деса ҳам бўлади. Бугунги ўйинимиз учун мухлислардан узр сурайман. Барча айбни эса ўз зиммамга оламан. Биринчи даврани ғалаба билан якунлашни истагандик, аммо ўз хатоларимиз қимматга тушди. Мураббий сифатида эса ўз устимда янада кўпроқ ишлашим керак. Самарқанд жамоасини эса ғалаба билан табриклайман.

— Якунига етган биринчи даврани сарҳисоб қилган ҳолда, айтингчи, жамоангиз кўрсатган ўйинлардан кўнглингиз тўлдими?

— Қониқмадим деб бемалол айта оламан. Биринчи даврани 5 ўринда якунлашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эдик. Амма берган ваъдамизда тура олмадик. Молиявий масалаларга тўхталадиган бўлсам, ҳозирда ҳеч қандай муаммолар йўқ. Бу учун жамоа раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Футболчими ёки мураббийми ўз олдига доим юқори мақсад қўйиши керак. Агар у бешинчи ўрин олдим ва менга шунинг ўзи етарли деб ҳисобласа, у усишдан тўхтаб қолади. Бугунги ўйинда ютганимизда биринчи даврани кўтаринки ўтказдик дея олардим.

Биринчи даврадан кейин "Навбаҳор"га кимлар келиши ёки клубдан кетиши мумкин?

— Шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Мавсум бошида ҳам уларга ишонишимни айтганман. Бир икки футболчи жамоага келиб қўшилиши мумкин. Кетадиганлар бўлса, бемалол мен билан суҳбатлашишсин. Уларни мажбурлаб клубда олиб қолмаймиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:24, 22.06.2014.
Ўқилди: 3815 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.