Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Суареснинг шифокори ЖЧ-2014ни деб ўзининг саратонга қарши муолажасини тарк этган

Баҳо:
+ | -

Уругвай термаси ҳужумчиси Луис Суареснинг шифокори ЖЧ-2014ни деб саратонга қарши ўз муолажасини тарк этган, дея хабар беради Yahoo’нинг Eurosport блоги.

Ўтган ой Суареснинг тизза операциясидан тузалишига ёрдам берган Уалтер Феррейранинг ўзи саратон касали билан оғриган, аммо The Independent’нинг хабарига кўра, шифокор Бразилияга келиш мақсадида ўз муолажасини тўхтатган.

Шифокорнинг ҳаракатлари самара бериб, Суарес Англияга қарши ўйинда дарвозага иккита гол киритди.

Уругвай - Англия (2:1) ўйинидаги голларнинг муаллифи бўлган Суарес, ўзининг биринчи голидан сўнг тезда шифокорнинг олдига югурди.

«Ушбу голлар унга бағишланади, — деди Суарес ўйин тугаганидан сўнг. — Мен голларни киритганим билан, шифокорим бунга сабабчи бўлди».

Бу ҳақда Феррейрадан сўралганда, у камтарлик билан: «Суареснинг ўзи бунга лойиқ, у бугун ушбу стадионда бўлиш учун машаққат билан меҳнат қилди», — дея таъкидлади.

Феррайрага Уругвайнинг миллий қаҳрамонидек қаралмоқда.

«Нима ҳам дея олардим. Ҳаёт баланд-пастликлардан иборатдир, аммо сиз курашишда давом этишингиз керак. Мен ҳаётдан жуда миннатдорман ва курашишда давом этаман», — дея қўшимча қилди Суареснинг шифокори.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:57, 23.06.2014.
Ўқилди: 5073 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.