«Қизилқум» жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг «Сўғдиёна» футболчилармга дам олиш кунлари берилди.
Энди жамоа аъзолари 5 июль куни ўз қароргоҳларида йиғилишади ва Зомин тоғларида йиғинлар ўтказишга жўнаб кетишади. У ерда асосан жисмоний тайёргарликларга жиддий эътибор қаратиш белгиланган. Мавсум оралиғида йиғинларга бир қатор футболчиларни таклиф этиш ҳам кўзда тутилган. Иккинчи даврада олдига олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолишни мақсад қилган жиззахликлар, йиғинларга катта эътибор қаратишга ҳаракат қиляпти.