Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Паралимпия. Санжарбек Мухторов Жаҳон чемпионати совриндори

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 19-23 июнь кунлари Москва шаҳри (Россия)да таэквондо (WTF) бўйича паралимпиячилар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди. Бешинчи бор ўтказилган мазкур жаҳон чемпионатида 70 дан зиёд давлатдан 200 нафардан ортиқ таэквондо устаси ғолиблик учун доянга чиқди. Улар орасида икки нафар спортчимиз Санжар Мухторов ва Қудрат Бакаевлар ҳам ўрин эгаллашди.

Оғирлик вазни -61 кг.гача бўлган спортчилар баҳсида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Санжар Мухторов ярим финалга қадар кечган баҳсларни ғалаба билан якунлади ва жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу вазнда туркиялик Мехмет Сарач биринчи, мўғилистонлик Шинебаяр Батбаяр иккинчи, Санжар Мухторов (Ўзбекистон) ва Дамян Кубиак (Польша) учинчи ўринларни эгаллашди.

Таъкидлаш жоизки, Санжар Мухторов Ўзбекистон паралимпиячилари орасида Таэквондонинг WTF йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида совриндор бўлган биринчи спортчимиз ҳисобланади.

Умид қиламизки, ўз олдиларига ҳамиша юқори мақсадларни қўядиган юртимиз паралимпиячилари таэквондонинг WTF йўналиши бўйича ўтказиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатларида ҳам қўлга киритилажак натижаларни юксалтириб бораверадилар. Бу йўлда уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Москвада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида совринли ўринни банд этган терма жамаомиз аъзолари 24 июнь куни соат 05:00да Ватанимизга қайтиб келадилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:53, 23.06.2014.
Ўқилди: 4438 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [9601]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2794]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1958]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1896]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1841]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1709]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1526]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1523]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1432]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик