ФИФА Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган 45-48-ўйинлар учун ҳакамлар бригадаларини эълон қилди.
Учинчи турда Хорватия-Мексика ўйинини бошқарган ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси “G” гуруҳининг учинчи туридан ўрин олган 45-рақамли ўйин — АҚШ – Германия учрашувини бошқарадиган бўлишди.
Ушбу учрашув 26 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да Ресифи шаҳридаги “Пернамбуко” аренасида бўлиб ўтади.
46-рақамли ўйин — Португалия – Ганани ҳам осиёлик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Учрашувга баҳрайнлик Навоф Шукрулло бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси тайинланган.
“H” гуруҳининг Жанубий Корея – Бельгия учрашуви (47-ўйин) австралиялик Бенжамин Уильямс бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган.
48-ўйин — Россия – Жазоир’да туркиялик Жунайд Чақир бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси хизмат қилишади.