Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Жоржо Кьеллини: Суаресга қўлланган жазо жудаям узоқ муддат

Баҳо:
+ | -

Бразилияда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ баҳслари учинчи турида Италия ва Уругвай терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борган ва унда Италия терма жамоаси 0-1 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақадаги иштирокини эрта якунлаган эди. Энг қизиғи, ушбу учрашувда уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес италиялик ҳимоячи Кьеллинининг елкасидан тишлаган ва ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси томонидан терма жамоа иштирокида 9 ўйиндан ҳамда футболга оид ҳар қандай фаолиятдан 4 ойга дисквалификация қилинган эди.

Ўша вазият қурбони бўлган Жоржо Кьеллини бугун ўзининг расмий сайтида Суаресга қарши чиқарилган ФИФА қўмитасининг қарорига ўз муносабатини билдирувчи мақолани эълон қилди. Унда шундай дейилади:

"Ҳозир менинг қалбимда ўша кунги содир бўлган вазият билан Суаресга нисбатан на нафрат, на хурсандчилик, на ғазаб бор. Мен фақат Уругвай билан ўйиндаги натижадан ҳамда мусобақадан чиқиб кетганимиздан ғазабдаман. Айни вақтда мен Суарес ва унинг оиласи ҳақида ўйламоқдаман, чунки улар жуда қийин муддат билан тўқнашмоқдалар. Мен ҳар доим мусобақа ташкилотчиларининг юзага келадиган вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўришини тушуниб келганман. Бироқ, шу билан бирга таклиф қилинган жазо жудаям узоқ муддат. Мен чин дилдан умид қиламанки у ўз жамоадошлари билан қолиб, уларга далда бўлиб туришига рухсат берилади, чунки бундай тақиқлар футболчини спортдан бездириб қўйиши мумкин".

Манба: giorgiochiellini.com
Киритилди: 21:53, 27.06.2014.
Ўқилди: 5998 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3690]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3363]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3124]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3103]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [3024]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [2418]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2316]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2258]

Родри операция қилинади [2108]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1895]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик