Чили термаси ҳужумчиси Алексис Санчес яна бир мавсум "Барселона"да қолишни истайди.
25 ёшли ҳужумчи ў кучини каталонияликларнинг янги бош мураббийи Луис Энрике фўл остида ҳам синаб кўрмоқчи. Аммо Санчес ушбу ёздаёқ клубни тарк этиши мумкин.
Буни футболчининг агенти Фернандо Фелисевич яхши таклиф тушган тақдирда футболчини кўндириши мумкин.
"Барселона"дагилар ҳам Санчесни сотиш ва ундан тушган пулларни янги трансферларга сарфлаш мақсадида.
Каталониядан кетадиган бўлса, чилилик футболчи учун энг яхши вариант "Арсенал" бўлиб қолмоқда. Бош мураббий Арсен Венгер Бразилияда Санчеснинг вакиллари билан учрашган.
Аввалроқ "канонирлар" Санчес учун 32 миллион фунт тўлашга тайёр эканликлари хабар қилинган эди.