Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Камерун ЖЧ-2014да Хорватияга қарши ўйинни сотганликда гумон қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича келишилган ўйинлар ташилотчиси, сингапурлик Уилсон Раж Перумал ЖЧ-2014 гуруҳ босқичидаги Камерун – Хорватия (0:4) ўйини келишилганлигини айтди. Бу ҳақда Германиянинг Spiegel нашри хабар бермоқда.

Перумал учрашув бошланишидан бир неча соат аввал Facebook’даги саҳифасида ўйин 4:0 ҳисобида Хорватия терма жамоаси ғалаба қозониши, Камерун терма жамоаси ўйинчиси эса биринчи бўлимдаёқ майдондан четлатилишини ёзганди.

Натижада ўйин 4:0 ҳисобида Хорватия ғалабаси билан якунланди, Камерун терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Сонг эса 40-дақиқада майдондан четлатилди.

Александр Сонг қўполлик қилган вазият © blacksportsnet.com

“Камерун терма жамоасида етти нафар жирканч ўйинчи бор”, – дея Перумалнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Spiegel нашри.

Айни вақтда, ФИФАнинг хавфсизлик масалалари бўйича директори Ральф Мютшке жаҳон чемпионати иштирокчиларига нисбатан шубҳалар йўқлигини маълум қилди.

“Бизда ҳозирча келишилган ўйинларни тасдиқловчи далиллар йўқ”, – деди Мютшке Spiegel’га берган интервьюсида.

Қайд этиш жоиз, Камерун терма жамоаси бунгача ҳам бошқа бир можаро сабаб диққат марказига тушганди – терма жамоа аъзолари мукофот пуллари масаласи ҳал қилинмаса, ЖЧ-2014га бормасликларини маълум қилишганди. Куни кеча Камерун президенти ушбу ҳолатлар бўйича текширув ўтазилишини талаб қилди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:42, 30.06.2014.
Ўқилди: 5455 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3207]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2219]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1900]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1886]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1840]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1751]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1747]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1741]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1607]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1532]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик